“Муҳожирлар карвони”ни тўхтатиш учун мамлакатнинг Мексика билан чегарасига ўн беш минглик қўшиннинг жўнатилиши Оқ уйга анчагина қимматга, яъни 200 миллион долларга тушади. Пентагоннинг маълумотига кўра, 2019 йилнинг сентябрига бориб харажатлар 308 миллион долларгача кўтарилиши мумкин, дейилади The Washington Post хабарида.
Айтиш жоизки, апрелдан сентябргача муддат оралиғида икки минглик қўшиннинг кўчирилишига АҚШ давлат бюджетидан 103 миллион доллар сарфланган.
Manba: uza.uz