Хабарингиз бор, “Ювентус”га кўчиб ўтган Роналду Турин клубидан “Реал”дан Марселони ҳам сотиб олишни сўраганди. Ўз навбатида “Ювентус” бразилиялик ҳимоячини харид қилиш ҳаракатига тушган.
Буни қарангки, бу кетишда Марсело ҳам “Ювентус”га ўтиб кетадиганга ўхшайди. Боиси испан нашрларининг ёзишича, “Реал” устози Хулен Лопетеги жамоанинг асосий ҳимоячиси бўлмиш Марселони сотишга қарши эмас.
Манбада таъкидланишича, агар “қироллик клуби” раҳбарияти бразилиялик ҳимоячини сотишга қарор қилса, Лопетеги бунга эътироз билдирмайди. Аксинча, испаниялик мутахассис Марсело билан хайрлашишга тайёрланяпти.