Британия ташқи разведка хизмати раҳбарлигига илк бор аёл номзодлар кўрилмоқда, деб хабар берди The Sunday Times нашри.
Маълумотларга кўра, лавозим учун асосий номзод — Британиянинг Хитойдаги собиқ элчиси Барбара Вудворд ҳисобланади. У Хитойга бўлган эҳтимолий хайрихоҳ муносабати учун айрим танқидларга учраган.
Яна икки номзод — ҳозирги разведка зобитлари бўлиб, уларнинг шахсияти ошкор этилмаган.
Айни пайтда ташқи разведка хизматини бошқариб келаётган Ричард Мур жорий йил кузида лавозимни тарк этиши кутилмоқда.