Ҳомиладорлик пайтида шифокорлар ҳомиланинг ривожланиши ва ҳолатидан хавотирда эдилар, шу боисдан ҳам ота-онани энг ёмони учун тайёрлагандилар.
Шифокорлар гўдакнинг бир неча ҳафта давомида ривожланишдан орқада қолиб кетганини кўришган, шунинг учун унда қандайдир генетик камчиликлар бор дея таъкидлашган.
Тўртинчи ойда ўтказилган янги текширув эса 20-ҳафтадан бошлаб ҳомиланинг бачадонда ўлиши эҳтимолини кўрсатган.
Бироқ барча салбий тахминларга қарамай, чақалоқ ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида дунёга келди.
Янги туғилган чақалоқ касалхонада январ ойигача даволанадии.