Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Британия ТИВ раҳбари Афғонистон туфайли ўз лавозимидан айрилди

Британия ТИВ раҳбари Афғонистон туфайли ўз лавозимидан айрилди

Буюк Британия бош вазири Доминик Рааб истеъфога чиқарилди.
Раабни истеъфога чиқарилишига афғон можароси сабаб бўлган.

Афғонистондан британиялик фуқароларни эвакуация қилишда юз берган инқироз ўта чуқурлашган бир вақтда сиёсатчи Грецияда меҳнат таътилида бўлган.
Оқибатда, Рааб ўзининг ушбу ҳаракати туфайли танқид остида қолган. Айниқса, лейбористлар ва либерал демократлар Буюк Британия ТИВ раҳбарини лавозимдан четлатиш борасида қатъий турганлар.
Бирлашган Қироллик бош вазири Борис Жонснинг қарорига мувофиқ, Рааб Адлия вазири лавозимига ўтказилган, шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаган. Жонс шу вақтга қадар ўринбосарларга эга бўлмагани эътиборга моликдир.
Британия ТИВ раҳбари этиб эса шу вақтгача халқаро савдо вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Лиз Трасс тайинланган.

Киритилди: 09:38 16.09.2021. Ўқилди: 1943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!