Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Британия шаҳзодаси: ”Биз миллатнинг бобосини йўқотдик”

Британия шаҳзодаси: ”Биз миллатнинг бобосини йўқотдик”

9 апрель куни Британия Қироличаси Елизаветанинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этганди.

Шаҳзода Филиппнинг вафоти унинг рафиқаси Қиролича Елизавета учун катта қайғу бўлди ва Буюк Британия халқи «бобоси» ни йўқотди, дейди Филиппнинг ўғли шаҳзода Эндрю якшанба куни бўлиб ўтган марҳумга ҳурмат кўрсатиш маросимида. Шунингдек, Эндрю қиролликни қўллаб-қувватлагани учун халққа миннатдорчилик ҳам билдирган.

Ушбу маросимда шаҳзода Эндрюдан ташқари Филиппнинг бошқа икки ўғли Чарльз, Эдвард ва қизи Энни ҳам қатнашган. Улар ўз нутқларида жамоатчиликнинг муҳаббаитидан куч олишганини таъкидлашган.

«Бу катта йўқотиш. Менинг фикримча, биз миллатнинг бобосидан айрилдик» дейди шаҳзода Эндрю.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода Филиппнинг ўлими муносабати билан Британияда 8 кунлик мотам эълон қилинган. У дунёдаги энг кекса ва энг кўп муддат ҳукмронлик қилаётган Қиролича Елизавета билан 1947 йилда турмуш қурган.Шаҳзода Филиппнинг дафн маросими 18 апрель куни бўлиб ўтади ва унда 30 кишигина қатнашади.

Киритилди: 06:45 12.04.2021. Ўқилди: 2519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!