Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Британия Исроилга қарши санкциялар жорий этмоқчи

Британия Исроилга қарши санкциялар жорий этмоқчи

Бирлашган Қироллик ҳукумати Исроил Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга уринган тақдирда унга қарши қўлланиладиган янги санкцияларни ишлаб чиқмоқда, деб хабар берди The Sunday Times нашри.

Газетанинг маълумот беришича, Британиянинг қатор вазирликларига Исроилнинг бундай хатти-ҳаракатига нисбатан "асосли" чекловлар ўйлаб топиш топшириғи берилган. Хусусан, мудофаа вазирлиги исроиллик ҳарбийларнинг Буюк Британия ҳудудидаги ўқув машғулотларида иштирок этишини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, шу билан бирга Британия ташқи ишлар вазирлиги Бинямин Нетаняху ҳукуматига Ғазони истило қилиш мумкин эмаслигини кўрсатиб қўювчи "турли эҳтимолий санкцияларни таҳлил қилмоқда".

Июн ойида Лондон Исроил молия вазири Бецалел Смотрич ва миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга қарши санкциялар жорий этганди. Бундан ташқари, Буюк Британия Исроил билан эркин савдо тўғрисида битим тузиш бўйича музокараларни музлатиб қўйганди.

Аввалроқ Исроил ҳарбий-сиёсий маҳкамаси Нетаняхунинг Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олиг режасини маъқуллаганди.

Киритилди: 04:30 11.08.2025. Ўқилди: 1179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!