Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган . «Товон тўлаш Ҳамдўстлик Ҳукумат раҳбарлари йиғилишининг кун тартибига киритилмаган. Ҳукуматнинг позицияси ўзгармади: биз товон тўламаяпмиз», деди Стармер. Унда Буюк Британия шошилинч муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлар билан ишлашда давом этиши таъкидланади.