Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Британия дипломатлари оила аъзоларини Исроилдан эвакуация қилмоқда

Британия  дипломатлари  оила аъзоларини Исроилдан эвакуация қилмоқда

Британия ҳукумати Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда, Тель-Авив ва Қуддусдаги дипломатик муассасаларида ишловчи ходимларнинг оила аъзоларини вақтинчалик равишда эвакуация қилди. Бу ҳақда Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Жорий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, бу эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилди”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Британия ташқи ишлар идораси маълум қилишича, Тель-Авивдаги элчихона ва Қуддусдаги консулхона ходимларининг қариндошлари мамлакатдан вақтинча чиқарилган. Бироқ дипломатлар ўз лавозимларида қолади.

“Эвакуация вақтинчалик. Биз дипломатик фаолиятни тўхтатмаяпмиз”, — дейди манбалар.

Киритилди: 18:07 18.06.2025. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!