Бразилияда самолёт турар жой биносига келиб урилди, қурбонлар бор. Бу ҳақда CNN Brazil хабар бермоқда.
Авиаҳалокат Белу-Оризонти шаҳрида юз берган: самолёт уйга бориб урилган ва автотураргоҳ устига қулаган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар учувчи ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди, улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Қурбонлар орасида самолёт йўловчилари ва ерда бўлган камида бир киши бор.