Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бразилия президенти: "АҚШнинг янги божларини стратегик хато"

Бразилия президенти: "АҚШнинг янги божларини стратегик хато"

Оқ уйнинг Бразилия маҳсулотларига янги тарифларни жорий қилиши Қўшма Штатлар учун стратегик хато бўлди.

Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Силва бу ҳақда The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтган.

"Янги тарифлар нафақат адолатсиз, балки стратегик хато ҳамдир. Улар АҚШ иқтисодиётига ва Бразилия билан ҳамкорликка зарар етказади. Бразилиянинг АҚШга экспорти 1997 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетди", деб таъкидлади у.

Бразилия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ билан икки томонлама савдо 2026 йилнинг биринчи ярмида 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 12,8% га камаяди. Шу даврда Бразилиянинг Европа Иттифоқи билан савдоси 6,1% га, Хитой билан эса 15,9% га ошди.

Лула да Силванинг фикрича, ўрта муддатли истиқболда тарифлар ишлаб чиқариш занжирларини бузади ва Бразилия компаниялари америкалик етказиб берувчиларни бошқа мамлакатлардан келган шериклар билан алмаштиришни бошлайди.

Президент шунингдек, миллий хавфсизлик стратегиясида кўрсатилганидек, АҚШ манфаатлари ва Вашингтоннинг Ғарбий ярим шарга нисбатан сиёсати ўртасидаги тафовутга ҳам ишора қилди. Эслатиб ўтамиз, июль ойи ўрталарида АҚШ маъмурияти Бразилиядан импорт қилинадиган кўпгина товарларга 25% тарифларни жорий этган эди.

Киритилди: 08:40 27.07.2026. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!