Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев "Хабар" телеканалига берган интервьюсида Олма-отада содир бўлган тартибсизликлар ҳақидаги янги тафсилотларни айтиб берди.
«Босқинчиларнинг бир гуруҳи беш юлдузли меҳмонхонада яшаган. Уларнинг истиқомат қилиши учун маблағларни ким тўлаган?» – деди президент «Хабар» телеканалига берган интервьюсида.
Қўмондонлик штаб-квартираси "Қозоғистон" меҳмонхонасининг биринчи қаватида жойлашган, дея қўшимча қилди Токаев.
"Мен тергов жараёнини олдиндан тахмин қилишни хоҳламайман. Гап шундаки, кўплаб жангарилар Олма-отадан чиқиб кетишди, баъзилари қишлоқларгаа ғойиб бўлишди, баъзилари қўшни республикаларга кетишди, баъзилари ўзларини бошқача қилиб ниқоблашди. Улар соқолларини олдириб ташлашди. Агар уларни қўлга олишса, кейин тасодифий ўткинчилар деб бақиришади”, — деди давлат раҳбари ўз интервьюсида.