Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Мелитопол ва Бердянскда портлашлар содир бўлди. Россия агентликлари уларни "террорчилик акти" деб атайди.
Мелитополда, РИА Новости хабарига кўра, портлаш оқибатида тўрт киши жабрланган. ТАСС мухбирининг маълум қилишича, полиция биноси ва иккита автомобил зарар кўрган.
Бердянскда, РИА Новости хабарига кўра, подстансия шикастланган, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилган. Агентлик хабарига кўра, портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланган ёки қурбон бўлмаган.
Якшанба куни эрталаб Бердянск шаҳар кенгаши матбуот котиби Даниил Водолазский Бердянскда эрталабдан бери учта портлаш содир бўлганини маълум қилганди. Унга кўра, шаҳар марказида З белгиси бўлган ҳарбий машиналар ёниб кетган.