Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бош вазирнинг янги туғилган қизи БМТ саммитида дебютини ўтказди

A A A
Бош вазирнинг янги туғилган қизи БМТ саммитида дебютини ўтказди

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн янги туғилган қизи билан биргаликда Бош ассамблея саммитига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилмоқда.

Бош вазир бундан аввал ҳам БМТда қизи билан бирга пайдо бўлган, ўшанда у япон делегациясининг Нью-Йоркдаги йиғилиши вақтида боланинг таглигини алмаштирганди. Бироқ, бу сафар Нева Те Ароха учун БМТ аъзосининг электрон идентификатори яратилди.

Бош вазирнинг турмуш ўртоғи Кларк Гейфорд рафиқасининг нутқи пайтида йиғилиш залида қизи билан бирга бўлган.

38 ёшли Жасинда Ардерн Янги Зеландиянинг энг ёш раҳбари ва дунёда ҳокимият тепасида бўлиб турган пайтида фарзанд кўрган, иккинчи сайланган аёл етакчидир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили Стефан Дуяррикнинг сўзларига кўра, БМТ Бош ассамблея залида Нева билан учрашишдан мамнун бўлди.

«Бош вазир Ардерн фақатгина ишлаётган она ўз мамлакати ҳақида ҳаммадан яхши билишини кўрсатиб қўйди», - дейди Дуррияк.

Киритилди: 16:12 25.09.2018. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар