Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бош вазирга суиқасд тайёрлашда гумонланувчи қўлга олинди

Бош вазирга суиқасд тайёрлашда гумонланувчи қўлга олинди

Испания полицияси мамлакат ҳукумати раҳбари Педро Санчесга суиқасд тайёрлашда гумонланувчини қўлга олди, деб ёзади Meduza. Операция Каталониядаги Терраса шаҳрида уч ҳафта аввал ўтказилган, аммо бу ҳақда энди маълум қилинмоқда.

62 ёшли гумонланувчи Мануэль Мурильо Санчес хусусий қўриқлов компаниясида ишлаган ва қурол сақлаш учун лицензияга эга бўлган. Публиcо газетаси уни снайпер деб атамоқда: у ўзи кўп йиллар давомида машқ қилган мерганлик клубининг энг яхши ўқчиси бўлган. Тинтув чоғида ундан 16 та қурол — тўппончалар, винтовкалар ва автомат олиб қўйилган.

Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи ҳукуматнинг диктатор Франциско Франко жасадини эксгумация қилиш (мурдани гўрдан кавлаб олиш) режалари туфайли бош вазирга суиқасд тайёрлаган. Франконинг жасадини Шаҳидлар водийсидан бошқа жойга олиб ўтишмоқчи.

Киритилди: 11:11 09.11.2018. Ўқилди: 1235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!