Германиянинг Bosch саноат концерни бутловчи қисмларга буюртмалар камайгани сабаб Нюрнберг шаҳридаги заводида иш ўринлари сонини 2029 йилга қадар икки баробар қисқартиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Dpa агентлиги хабар берган, деб ёзади ТАСС.
Қайд этилишича, ҳозирда компаниянинг Нюрнбергдаги заводида 1,8 минг нафар ходим ишлайди.
Бироқ келаси уч йил давомида концерн раҳбарияти 900 тагача иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда.