Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Боррель Пелосининг Тайванга ташрифи ҳақида фикр билдирди

Боррель Пелосининг Тайванга ташрифи ҳақида фикр билдирди

Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи тугаганидан деярли бир кун ўтиб бу ҳақида ҳақида гапирди.

“Ташрифдан Тайван бўғозидаги тажовузкор ҳарбий ҳаракатлар учун баҳона сифатида фойдаланишга асос йўқ. Мамлакатларимиз қонунчиларининг халқаро миқёсда саёҳат қилишлари одатий ҳолдир”, — деб ёзди у твиттерда .

Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньин Пекин Пелосининг Тайванга ташрифи муносабати билан албатта барча зарур чораларни кўришини маълум қилганди.

Киритилди: 09:07 04.08.2022. Ўқилди: 3957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!