Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Борис Жонсон Мэйнинг Brexit бўйича режасини танқид қилди

Борис Жонсон Мэйнинг Brexit бўйича режасини танқид қилди

Бош вазир Тереза Мэй Брюсселдаги музокараларда Европа Иттифоқидан чиқиш шартлари юзасидан билдирган таклифлари — бошқача айтганда «Чекерс режаси» — Британияни Европа Иттифоқига қарам қилиб қўяди, улардан воз кечиш лозим. Бу ҳақда Британия ТИВ собиқ раҳбари ва Brexit’нинг энг машҳур тарафдорларидан бири Борис Жонсон маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Бош вазир Мэй режасини амалга ошириш Лондоннинг Брюссель билан келишув имзолашга мажбур бўлишига олиб келишини маълум қилди, бу эса Британиянинг дунёнинг бошқа мамлакатлари билан эркин савдо тўғрисидаги келишувларни имзолаш имкониятларини чеклайди.

Жонсон партиядошларини Мэй таклифларидан воз кечиб, Европа Иттифоқидан чиқишнинг «қатъий» вариантини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 06:00 03.10.2018. Ўқилди: 1668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!