Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Ғарбда Украинани қўллаб-қувватлашни, жумладан, АҚШда ушбу ғояларни илгари суришни режалаштирмоқда, деб ёзади Financial Times сиёсатчининг иттифоқчиларига таяниб.
“Жонсон ўзи лавозимда бўлганида яратган мавқеидан Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бири сифатида фойдаланмоқчи”, — дея баёнот берди РИА Новости.
Financial Times манбаларига кўра, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири АҚШда Украинани партиялараро қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ғояларни илгари суриш учун Вашингтонда кўпроқ вақт ўтказишни режалаштирган.
Бироқ, нашр суҳбатдошларининг аниқлик киритишича, айни пайтда қиролликда бундай мажбуриятларни назарда тутувчи расмий лавозим йўқ.