Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Борис Жонсон Буюк Британия ТИВ раҳбари лавозимидан кетди

Борис Жонсон Буюк Британия ТИВ раҳбари лавозимидан кетди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон истеъфога чиқди, дея хабар бермоқда РИА Новости. Мазкур истеъфо бир сутка давомида Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш масалалари бўйича вазири Дэвид Дэвисдан кейин Вазирлар маҳкамасидаги иккинчи истеъфо бўлди.

Иккала ишдан бўшатилиш ҳолати ҳам Brexit’га ёндашув борасида ҳукуматдаги келишмовчиликлар кучайгани билан боғлиқ. Борис Жонсон ва Дэвид Дэвис «қаттиқ Brexit» тарафдори эди. Борис Жонсон ТИВ раҳбари лавозимини 2016 йилнинг июнь ойида эгаллаган эди.

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш режаси 6 июль кунги қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қабул қилинди. У «юмшоқ Brexit"ни назарда тутади: Европа Иттифоқи билан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун эркин савдо зонасини яратиш ва Британия чегараларида ЕИнинг божхона стандартларини сақлаб қолиш.

Ушбу стратегияга қарши чиққанлар, жумладан Борис Жонсон ҳам ушбу шартлар Лондонни ЕИга қарам қилиб қўйишини ва Брюсселда қабул қилинадиган қарорга Буюк Британиянинг таъсир ўтказишдан маҳрум қилишини билдиришганди.

Янги ташқи ишлар вазири этиб шу пайтгача соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаб келган Жереми Ҳант тайинланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига эса Мэтт Ҳэнкок ўтказилди. Рақамли теънологиялар, маданият, ОАВ ва сорт вазири этиб Англия ва Уэльс бош прокурори Жереми Райт тайинланди.

Manba: gazeta.uz

Киритилди: 16:31 10.07.2018. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!