Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Бомбапаноҳгоҳ ёрдам бермайди": Медведев Зеленскийни огоҳлантирди

“Бомбапаноҳгоҳ ёрдам бермайди": Медведев Зеленскийни огоҳлантирди

Россия шундай қуролни қўллаши мумкинки, ундан бомбапаноҳгоҳ қутқара олмайди, буни ёдда тутмоқ даркор. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Владимир Зеленскийнинг таҳдидларига жавобан маълум қилди.

“Киев бангиси дедики, у Американинг узоқ масофали қуролини қўллаганда яшириниш учун Кремль бомбапаноҳгоҳ қаерда жойлашганини билиши шарт. Бадбашара бошқа нарсани билиши даркор: Россия шундай қуролни қўллаши мумкинки, ундан бомбапаноҳгоҳ ёрдам бера олмайди. Америкаликлар ҳам буни ёдда тутиши керак”, - дея ёзди Медведев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

АввалроқЗеленский Россия расмийларига нисбатан таҳдид қилиб, бомбапаноҳгоҳ қаерда жойлашганини билишларини тавсия қилганди.

Киритилди: 22:55 25.09.2025. Ўқилди: 7364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!