Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Болливуднинг энг ёқимтой актрисаси ва унинг барча ошиқлари (фото)

Болливуднинг энг ёқимтой актрисаси ва унинг барча ошиқлари (фото)

Кўпчиликка маълумки, болливуд оламида Прити Зинтадай актрисалар жуда кам учрайди. Уни Карина Капур, Рани Мукержи каби актрисалар қаторида супер юлдуз деб тан олишади. Ҳайратланарлиси шундаки, Прити ҳар қандай кинопартнёр билан, агар у Шоҳрух ёки Амир Хон ёки ака-ука Деоллар бўлса ҳам қойилмақом жуфтликни юзага келтира олади.

Бугун эса ушбу актрисанининг қалбидан жой олган ошиқлари ҳақида билиб олишингиз мумкин...

Несс Вадия: 5 йилдан ортиқ учрашишган

Болливуднинг энг ёқимтой актрисаси ва унинг барча ошиқлари (фото)

Машҳур крикетчи Ювраж Сингх

Болливуднинг энг ёқимтой актрисаси ва унинг барча ошиқлари (фото)

Режиссёр Шекхар Капур: миш-мишларга қараганда, режиссёр Прити билан бирга бўлиш  учун ҳатто рафиқаси билан ажрашган

Болливуднинг энг ёқимтой актрисаси ва унинг барча ошиқлари (фото)

Марк Робинсон: актриса ушбу модель билан бир неча ой учрашиб юрган, аммо ҳаётга бўлган турлича қарашлар сабаб жуфтлик муносабатлари дарз кетган

Болливуднинг энг ёқимтой актрисаси ва унинг барча ошиқлари (фото)

Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг 29 февраль куни Лос-Анжелесда ҳинд актрисаси Прити Зинтанинг Жин Гуденаф билан сирли тўй маросими бўлиб ўтган. Бу ҳақда актриса Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган.

Болливуднинг энг ёқимтой актрисаси ва унинг барча ошиқлари (фото)

Энг шов-шувли тўй эълонига айланган ўша хабарда 42 ёшли актриса “Шу пайтгача мен ўта жиддийлик билан “Мисс” номини олиб юрар эдим, лекин “Етарлича яхши инсонни” учратмагунимга қадар, албатта. Шундай қилиб, азизлар мен “Турмуш қурганлар клубига” аъзо бўлдим”, деб таъкидлаган ва “Барчангизга эзгу тилакларингиз ва севгингиз учун катта раҳмат айтиб қоламан. Сизларни севаман”, деб якунлаган.

Тўй маросимлари сирли тарзда ўтказилгани туфайли ҳеч қандай фотосуратлар маълум эмас. Прити ва Жин тўйга таклиф қилинганлардан олдиндан ҳеч қандай фотосуратларни ижтимоий тармоқларда юкламаслик ва тарқатмасликни илтимос қилишган. Бунга сабаб, Прити тўй фотосуратларини хайрия аукционига қўйиб, улардан тушган маблағни ўзининг хайрия фондига топширишни мақсад қилган.

Киритилди: 23:00 15.09.2020. Ўқилди: 16258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!