Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Боливия собиқ президенти 10 йилга "кесилди"

A A A
Боливия собиқ президенти 10 йилга "кесилди"

Боливия суди собиқ президент Жанин Aньесни 2019 йилда давлат тўнтариши содир этганликда айблаб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда El Deber газетаси.

Боливия Бош прокуратураси Aньесни 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўради. Газетанинг ёзишича, суд ҳукмни томонларга етказган.

Полиция собиқ президентни 2021 йил 13 мартга ўтар кечаси давом этаётган давлат тўнтариши иши доирасида терроризм, фитна уюштиришда гумон қилиб ҳибсга олганди. Тергов маълумотларига кўра, у конституция ва қонунлар нормаларига риоя қилмасдан, ноқонуний равишда ўзини Боливия президенти деб эълон қилган. Давлат тўнтариши иши бўйича суд жараёни 28 март куни бошланган, бироқ ўша куннинг ўзида айбланувчи йиғилишда асабий тушкунликка тушиб қолгани сабабли апрелга қолдирилган.

Киритилди: 11:00 11.06.2022. Ўқилди: 2393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар