Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси маълум қилишича, шу даврда фарзандлар таъминоти учун 25,1 миллиард сўм алимент маблағлари ундириб берилган.
Айрим қарздорлар маъмурий жазодан ҳам хулоса чиқармаган. Хусусан, аввал 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилганига қарамасдан, М. Шодмонов 33,8 миллион сўм, С. Кенжаев эса 33,2 миллион сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаган. Натижада уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, суд ҳукми билан 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Қонунчиликка мувофиқ, ота-оналар вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашга мажбур. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, алимент маблағлари суд қарори асосида мажбурий тартибда ундирилади.