Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусоақасининг ўнинчи кунида боксчи Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов рингга кўтарилди.
-52кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Латипов индонезиялик рақиби Сугуро Алдомсни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Шунқор Абдурасулов эса қирғизистонлик рақибига қарши жанг қилди.
-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов Арген Қодирбек ўғлини 3:2 ҳисобида енгди ва Жасурбек Латипов сингари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.