Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Боғча қозонида “қайнаётган” гул бошқа жойга кўчирилди

Боғча қозонида “қайнаётган” гул бошқа жойга кўчирилди

2019 йил 10 август куни сайтимизда “Боғча қозонида гул “қайнатиладими?” сарлавҳали танқидий мақола берилган эди.

Унда Қўшработ туманидаги 4-сон мактабгача таълим муассасасидаги тартибсизликлар, болалар ҳаёти учун хавфли ҳолатлар мавжудлиги ҳақида сўз борганди.

"Zarnews.uz"нинг ёзишича, мақолага туман ҳокимлиги томонидан муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муаммолар ўрганилган. Камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиб, мактабгача таълим муассасаси ва унинг атрофидаги мавжуд муаммолар бартараф этилган. Боғча ҳовлиси ободонлаштирилган, шунингдек, қудуқ ва ертўла атрофи чиқиндилардан тозаланиб, болалар хавфсизлиги таъминланган. Бино ичкариси ҳам тартибга келтирилиб, эшикларнинг таъмирталаб тутқичлари, деразаларнинг синган ойналари алмаштирилган.

Киритилди: 13:51 14.08.2019. Ўқилди: 1698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!