Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бобур Комиловнинг жасади Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Бобур Комиловнинг жасади Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Хабарингиз бор, таниқли телебошловчи, халқаро тоифадаги журналист, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Матбуот котиби Бобур Комилов кеча, 12 ноябрь куни оғир хасталикдан вафот этди.
 
34 ёшли Бобур Комилов ичак саратонига чалиниб, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётган эди.
 
Бугун, 13 ноябрь тонгида Бобур Комиловнинг жасади Истанбулдан Тошкентга олиб келинди. Сўнг яна Тошкентдан самолёт орқали Термизга юборилди. Айни дамда унинг оила аъзолари жасадни Термиздан Сурхондарёнинг Денов туманига, Бобур Комилов туғилиб, вояга етган хонадонга олиб кетишмоқда.
 
Хабар қилишларича, марҳум аср намозидан кейин дафн этилади.
 
Бобур Комиловнинг оила аъзолари ва яқинларига QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан чуқур таъзия билдирамиз. 

Qalampir.uz

Киритилди: 13:14 13.11.2018. Ўқилди: 3021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!