Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БМТ: Ямандаги аҳвол тобора ёмонлашмоқда

БМТ: Ямандаги аҳвол тобора ёмонлашмоқда

Ҳозирги кунда мамлакатга ёрдам кўрсатиш бўйича 152 давлат иштирок этаётган бўлсада, Ямандаги ижтимоий ҳолат ёмонлашмоқда. У дунёдаги энг очарчиликда яшаётган давлатдир. Кўмакка муҳтож бўлган кишилар сони 20 миллион нафарга етди (аҳолининг 70 %), бу 2017 йилдагига нисбатан икки баробар кўп дегани. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалалар бўйича координатори Марк Лоукок хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, вазият Яманнинг 330 туманини қамраб олган. Ҳозирги кунда мамлакатга 152 давлатдан ёрдам кўрсатилмоқда, дея ёзади РИА Новости.

Илгарироқ Гуманитар масалалар бўйича бошқарма томонидан 2019 йилда Яманга кўмаклашиш учун 4 миллиард доллардан кам бўлмаган миқдорда маблағ лозимлиги ҳақида баёнот берган эди. БМТ мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағлар йиғишни ташкиллаштиришни режалаштирмоқда.

Manba: fitrat.uz

Киритилди: 23:07 12.12.2018. Ўқилди: 1611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!