Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ: Яман “тирик ўликлар” ўлкасига айланиши мумкин

БМТ: Яман “тирик ўликлар” ўлкасига айланиши мумкин

БМТ Озиқ-овқат дастури (WFP) яманликларга етказиладиган озиқ-овқат ёрдами икки баравар орттирилишини маъулм қилди, дея хабар бермоқда DW.

Шу тариқа уруш гирдобида қолган мазкур мамлакат аҳолисининг ярмини – 14 миллион кишини ёрдам билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Озиқ-овқат дастури вакили Херве Верхусел кеча Женевада ўтказилган брифингда қуролли тўқнашувлар дарҳол тўхтатилиши зарурлигини, акс ҳолда Яман “тирик ўликлар, териси устихонига ёпишган одамлар ўлкаси”га айланиб қолишини таъкидлади.  Шунингдек, у қуролли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда одамларга ёрдам етказишнинг мушкул эканига эътибор қаратди.

БМТ айни пайтда Яман дунёнинг энг йирик гуманитар инқирозини бошидан ўтказаётганини айтмоқда.  

Manba: azon. uz

Киритилди: 00:47 11.11.2018. Ўқилди: 2047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!