БМТ Хавфсизлик кенгашида Суриянинг жанубий-ғарбидаги вазият ёпиқ мажлисда муҳокама қилинди. Аммо якдил ечимга келинмади, дея хабар беради “Анадолу”.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, бунга сабаб маслаҳат иштирокчиларининг позициялар бўйича келиша олмагани бўлган.
“Улар эътиборни ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилишига қаратишмоқда, биз эса терроризмга қарши курашишга бош масала деб қараяпмиз”, – деган Небензя музокаралардан сўнгги журналистлар билан суҳбатда.
БМТ Хавфсизлик кенгаши 5 июль куни Суриянинг жанубий-ғарбидаги вазият бўйича ёпиқ мажлис ўтказди. Йиғилиш ташаббускорлари Швеция ва Кувайт бўлганди.
Manba: azon.uz