Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Хавфсизлик кенгашида "Тинчлик йўлида етакчилик: БМТ етакчилигининг келажаги" мавзусидаги очиқ дебатда нутқ сўзлади.
АҚШ ҳисобот бюросига кўра, у БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш ва Бош котиб ролини кучайтиришга чақирган.
Мун сўнгги йилларда глобал вазиятнинг беқарорлашгани, хусусан, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши, Ғазо секторидаги можаро, можаролар туфайли тинч аҳоли қурбонлари сони ортиб бораётгани ва иқлим инқирозини тилга олди. Унинг таъкидлашича, бу омилларнинг барчаси халқаро ҳамкорликни мураккаблаштириб, БМТ доирасида инқирозга олиб келган.
Пан Ги Мун глобал ташкилотнинг кучи ва самарадорлиги бевосита аъзо давлатларнинг сиёсий иродасига боғлиқлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун туб ислоҳотлар зарур: "Агар ислоҳотлар амалга оширилмаса, БМТ қулаши мумкин".
Унинг қайд этишича, ташкилот раҳбарияти, хусусан, Бош котиб халқаро дипломатияда фаолроқ сиёсий роль ўйнаши керак. Пан Ги Мун ташкилотнинг навбатдаги раҳбарига беш эмас, етти йиллик мандат беришни таклиф қилиб, бу унинг Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларига қарамлигини камайтириши мумкинлигини айтди.
БМТ инқирозининг асл сабаби сифатида Хавфсизлик Кенгашининг камчиликларини тилга олган Пан Ги Мун вето ҳуқуқини суиистеъмол қилиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мандатини заифлаштираётганини таъкидлади. У ветони чеклаш муҳимлигини таъкидлаб, Хавфсизлик кенгашини ХХИ аср воқеликларига мос равишда ислоҳ қилишга чақирди.