Яқин Шарқдаги вазият кучайиб бораётган можаро туфайли назоратдан чиқиб кетмоқда.
Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тинчлик бўйича очиқ мунозарасида маълум қилди.
"Вазият назоратдан чиқиб, тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада титрамоқда. Минтақа тобора кенгайиб бораётган қарама-қаршилик циклига тортилмоқда. Бир инқироз бошқасини кучайтиради. Бир эскалация бошқасини қўзғатади", деди у Яқин Шарқ можароси ҳақида гапирар экан.
Гутерреш можарога ҳарбий ечим йўқлигини таъкидлаб, "орқага чекиниш вақти келди" деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эрон билан уруш бошладилар. Июнь ойида Вашингтон ва Теҳрон барча жабҳаларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бироқ, 8 июль кечаси Қўшма Штатлар Теҳронни Ҳормуз бўғози бўйича эришилган келишувлар шартларини бузганликда айблаб, Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни қайта бошлади.