Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БМТ: АҚШ санкциялари — Россиянинг инсон ҳуқуқларига зид

БМТ: АҚШ санкциялари — Россиянинг инсон ҳуқуқларига зид

БМТ мутахассисларининг фикрига кўра, АҚШнинг фавқулодда ҳолатларга таяниб эълон қилган бир томонлама санкциялари Россия, Хитой, Венесуэла ва бошқа давлатларда инсон ҳуқуқларининг кенг кўламда бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсат ва иқтисодиёти хавф остида қолганида, ички қонунчилик мамлакат президентига санкция киритишга асос бўлувчи фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун рухсат беради. Мутахассислар фикрига кўра, фавқулодда ҳолатнинг жорий этилиши санкцияларни номаълум муддатгача қўллаш учун баҳона бўлиши мумкин.

«АҚШда фавқулодда ҳолатлар асосида эълон қилинган санкциялар Хитой, Куба, Гаити, Эрон, Никарагуа, Россия, Сурия, Венесуэла, Зимбабве ва бошқа давлатлардаги инсонларнинг эркин ҳаракатланиш, бирлашиш, адолатли суд жараёни ва айбсизлик презумпцияси каби қонуний, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларига зид ҳисобланади», — деди мутахассислар.

Шу муносабат билан, санкция қўлланганларнинг ҳуқуқларига салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида мутахассислар Қўшма Штатларни фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ ва эҳтиёткорлик билан бажаришга чақирди.

Оқ уй АҚШнинг Эрон билан дипломатик алоқаларга очиқлиги, аммо санкцияларни юмшатмаслигини маълум қилган эди.

Киритилди: 09:24 05.03.2021. Ўқилди: 2578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!