Америка давлат котиби Энтони Блинкен Киевнинг иттифоқчилари Украина қуролли кучларини ҳужум қуроллари билан таъминлашда давом этишини айтди.
Бу ҳақда у НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишидан кейинги матбуот анжумани чоғида айтди.
“Биз Украина нафақат ўзини ҳимоя қилиш, балки ҳудудни қайтариб олиш учун ҳам зарур бўлган ҳамма нарсага эга бўлишини таъминлаш ниятидамиз”, — дея Блинкен сўзларини келтиради РИА Новости.