Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Биз билган "Эртуғрул" жиддий, кутилмаган ишга қўл урди

Биз билган "Эртуғрул" жиддий, кутилмаган ишга қўл урди

Дунёга машҳур турк актёри Энгин Алтан Дюзьятан ҳужжатли фильм суратга олишга киришди. Бу ҳақда Акшам нашри ёзмоқда.

Манбага кўра, "Барбаросса" туркумидаги суратга олишга тайёргарлик билан бир қаторда, Энгин Aлтан аввалги ишидан кескин фарқ қиладиган ҳужжатли фильм устида иш бошлади.

Маълумот учун, аввал актёр атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзусида ҳужжатли фильмлар суратга олган ва мавзуни батафсил ўрганиш учун кўплаб мамлакатларга сафар қилган.

Бу сафар актёр бутунлай бошқа мавзуни танлади: у таниқли футболчи Мустафо Денизли ҳаёти ҳақида фильм суратга олмоқда. Фильм Туркиянинг ТРТ телеканали учун суратга олинади.

Дюзиатаннинг сўзларига кўра, у карьерасининг муҳим қисмига айланган сериаллар ва ҳужжатли фильмлар соҳаларини бирлаштирмоқчи.

Киритилди: 14:47 25.12.2020. Ўқилди: 3294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!