5 апрель куни содир бўлган ёнғиндан сўнг Тошкент шаҳри ФВББ томонидан ҳудуд тўлиқ текширилди.
Текширув давомида қатор жиддий камчиликлар аниқланди:
— ёнилғи қуйиш шохобчасига яқин бинодан омбор сифатида фойдаланилган;
— савдо комплексидаги автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда бўлган;
— яна бир қатор ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилган.
Шу сабабли бозор фаолияти вақтинча тўхтатилди.