Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Беш кундан кейин қотилга айланишини айтган навоийлик эркак ким эди?

Беш кундан кейин қотилга айланишини айтган навоийлик эркак ким эди?

2021 йилнинг 04 июнь куни Интернет ижтимоий тармоғининг “Tik Tok” каналида Навоий вилояти Навбахор тумани Навкар махалласи Навкар кўчаси 60-уйда яшовчи Эргашов Камолиддин Абдижабборович чиқиш қилиб у ўзининг чиқишида “Интернетда қонунга қарши Президентга қарши чиққанларни кўрсам айтардимда, нима учун булар қўрқмас екан деб ўйлардим, одам мажбур бўларкан шахсан ман гдета бир беш кун вақтим қолди, яқинда қотилга айланиб қамаламан, сабаби қизимга сўз бердим ман тирик бўлсам сени хеч ким мендан олиб кетолмайди деб бу қизчамга сўз бердим, ман тирик бўлсам қизимни хеч ким мандан ололмайди, яқинда қотилга айланаман беш кун қолди, беш кун ким қизиқса манга ёзишии мумкин 93-312-91-97 ким кўргиси келса келсин қотилликни беш кундан кейин қотил бўламан хайр Тик Ток омад хаммага” номли видеомурожаати тарқалди. Ушбу видеолавҳани ўрганиш давомида видеодаги лавҳа 2021 йилнинг 04 июнь Навбахор тумани Навкар махалласи Навкар кўчаси 60-уйда Эргашов Камолиддин Абдижабборович томонидан чиқарилганлиги аниқланди:

Ушбу видеомурожаатни ўрганиш давомида, фуқаро К.А.Эргашовнинг собиқ турмуш ўртоғи Ш.З 2020 йилнинг 13 декабрь куни ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли К.А.Эргашов билан жанжаллашиб ўзининг туғилган жойи Нурота тумани Эшонсудур қишлоғига отасининг уйига кетиб қолганлиги, қизи Ф.Л отасининг қўлида қолганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Навбахор туманлараро судига ажрим ва фарзандини ўзида олиб қолиш мақсадида ариза билан мурожаат қилганлиги, 2021 йилнинг 02 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Навбахор туманлараро судининг хал қилув қарори асосида Ф.Л онаси Ш.З га олиб бериш бўйича суднинг хал қилув қарори чиққанлиги, қарордан норози бўлган Эргашов Камолиддин Абдижабборович 2021 йилнинг 04 июнь куни ўз яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст холатда Интернет ижтимоий тармоғининг “Tik Tok” номли оммабоп каналида видеомурожаат йўллаганлиги маълум бўлди.

Мазкур холат юзасидан Навбахор туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ хамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда қонун устуворлиги ва шахс дахлсизлиги мустаҳкам таъминланган. Ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олишган.

Киритилди: 23:36 04.06.2021. Ўқилди: 5570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!