Бельгия НАТОнинг Arctic Sentry миссияси доирасида Гренландияга 30 тагача аскар юборади.
Belga ахборот агентлигининг хабар беришича, Бельгия мудофаа вазири Тео Франкен бу ҳақда эълон қилди.
Агентлик хабарига кўра, Бельгия қўшинлари 4-18 сентябрь кунлари Гренландиядаги НАТО маневрларида иштирок этади. Франкен Исландияга ташрифи чоғида қўшин юбориш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.