Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бельгия Мудофаа вазири Франкен Трампни Мелонини тинч қўйишга чақирди

Бельгия Мудофаа вазири Франкен Трампни Мелонини тинч қўйишга чақирди

Бельгия Мудофаа вазири Тео Франкен АҚШ президенти Дональд Трампни Италия Бош вазири Жоржа Мелонига нисбатан ҳужумларини тўхтатишга чақирди ва уни «Европа марказчи-ўнг кучларининг қироличаси» деб атади, деб ёзмоқда Politico нашри.

Франкеннинг сўзларига кўра, Европага хавфсизлик соҳасида ҳануз Америка Қўшма Штатларининг қўллаб-қувватлаши зарур, бироқ Мелони шаънига айтилаётган танқидлар рухсат этилган чегаралардан чиқиб кетмоқда.

«Албатта, иттифоқчи сифатида Трамп бизга керак, аммо Мелонига тегманг. У — Европа марказчи-ўнг кучларининг қироличаси. У — альфа. Уни тинч қўйинг», — деди вазир.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу баёнот Трамп Мелони билан тушган суратини жойлаштириб, гўёки унга Мелонининг яқинлашишини тақиқловчи суд қарори керак бўлиши ҳақида ҳазил қилганидан кейин янгради. Бундан олдин АҚШ президенти Италия Бош вазири ундан биргаликда суратга тушишни «ёлвориб сўраганини» иддао қилган эди, бироқ Мелони буни рад этган.

Киритилди: 14:34 07.07.2026. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!