Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилади

Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилади

Миллий спорт туримиз — белбоғли кураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати Америка Қўшма Штатлари пойтахти Вашингтон шаҳрида ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров етакчилигидаги мутахассислар Вашингтон шаҳридаги BOWIE университети спорт менежери, профессор Адам Кая, Атлетик-талаба департаменти директори В.Рене Ховард билан учрашиб, белбоғли кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини мазкур университет спорт мажмуасида ўтказиш бўйича музокаралар олиб борди.

Миллий спорт туримиз тарғиботчилари BOWIE университетида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Университет мутасаддилари билан декабрь ойида ўтадиган жаҳон чемпионати ва унинг доирасидаги тадбирлар, белбоғли курашни АҚШда ривожлантириш истиқболлари хусусида фикрлашилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари BOWIE университети раҳбарияти ва спорт мутахассисларини жорий йилнинг сентябрь ойида Хоразмда ўтадиган халқаро Этноспорт фестивалига таклиф этди. BOWIE университети спорт менежери, профессор Адам Кая ўз навбатида Ўзбекистонда миллий ва умум қадриятларга асосланган спорт турлари ривожига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётганини таъкидлаб, белбоғли кураш бўйича АҚШда ташкил этиладиган жаҳон чемпионати ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлишини билдирди.

Киритилди: 12:31 25.07.2023. Ўқилди: 2021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!