Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Беларус Миллий банки еврони валюта саватидан чиқарди

Беларус Миллий банки еврони валюта саватидан чиқарди

Беларус Миллий банки савдо операциялари тузилмасидаги ўзгаришлар туфайли еврони хорижий валюталар саватидан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар берди.

"Беларус Республикаси Миллий банки бошқаруви 2022 йил 12 декабрдан бошлаб еврони хорижий валюталар саватчасига киритилган валюталар рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Миллий банк саватга хорижий валюталарни қуйидаги даражаларда белгилади: Россия рубли учун 60%, АҚШ доллари учун 30%, Хитой юанига 10%.

Матбуот хизматининг тушунтиришича, бу қарор жорий йилда Беларус ва ЕОИИ давлатлари ўртасида ташқи савдо ҳажмининг барқарор ўсиб бораётгани, ЕИ давлатлари билан товар айирбошлашнинг қисқаргани билан боғлиқ.

Шу билан бирга, Беларус валюта ва фонд биржасида евро бўйича савдолар давом этади, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Киритилди: 21:42 09.12.2022. Ўқилди: 2818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!