Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бекободда ўқувчи қиз калтакланди: айбдор 4 нафар қиз ва 1 йигит

Бекободда ўқувчи қиз калтакланди: айбдор 4 нафар қиз ва 1 йигит

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 17 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактабининг 4 қиз ва 1 йигит талабаси бир қизни уриб, тан жароҳати етказгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ маълумот беришича, жорий йилнинг сентябрь ойидан буён ижтимоий тармоқ орқали таниш бўлган Бекободдаги 11-сонли ихтисослаштирилган саньат мактабининг 2003 йилда туғилган ўқувчи қизлари М.А. ва Д.З. ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб турган. Келишмовчиликни бартараф этиш мақсадида Д.З. танишлари билан М.А.ни мактаб ҳовлисининг ҳоли ҳудудига чақиради ва улар гап талашиб қолишади. Натижада улар ўзаро жанжаллашиб кетишади. Д.З. М.А.ни бир-икки маротаба уриб, туртиб юборган вақтида М.А. мувозанатини йўқотиб, бетон қопламага пешонасининг чакка қисми билан йиқилади. Д.З.нинг танишлари уларни ажратишади.

Тан жароҳати олган М.А. таниши билан Бекобод Марказий шифохонасига боради.

Шундан сўнг, 21 сентябрь куни М.А.нинг дугонаси, 2004 йилда туғилган Н.М. уни шифохонага кўргани бориб, М.А.нинг норозилигига қарамасдан ижтимоий тармоқ орқали Д.З. ва унинг таниши «Нозима» исмли қизнинг фотосуратларини «Қидирилмоқда» изоҳи билан тарқатган ҳамда шаҳарнинг жамоат жойлари пештахталарига ёпиштиради.

Ҳолат юзасидан Д.З.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 109-моддасида («Қасддан баданга енгил шикаст етказиш») кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, вояга етмагани учун Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ, Д.З. ҳамда Н.М.нинг оналари фарзандларини тарбиялаш ва таълим бериш борасидаги мажбуриятини етарлича бажармаган, деб топилди. Шу сабабдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан тўпланган ҳужжатлар шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси»га юборилган.

Киритилди: 10:11 21.10.2019. Ўқилди: 3515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!