Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бекободда энди болаларда мураккаб операция амалга оширилади

Бекободда энди болаларда мураккаб операция амалга оширилади

1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда Қурбон ҳайити муносабати билан Бекобод туманида илк бор 4 нафар болага юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказилмоқда.

Улардан 3 нафарида ёпиқ усулда, 1 нафарида эса очиқ юракда “Аорта каронар шунтлаш” амалиёти амалга оширилади.

Бу хайрли иш Миллий тиббиёт маркази ҳамда Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Камбағаллик реестирида турган, туғма юрак нуқсони бор 43 нафар бола тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан 12 нафарига жарроҳлик амалиёти тавсия қилинди.

Энди бемор болажонлар узоқ шаҳарларга бормай, туманда шифо топадилар. Бу — тиббиётдаги янгича ёндашув ва инсон қадрига бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекободда туман даражасида амалга оширилган республикадаги илк мураккаб амалиёт — тарихий операция амалга оширилганди.

Киритилди: 16:14 04.06.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!