Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Баъзиларга об-ҳавонинг совиб кетиши “байрам”га айланди

Баъзиларга об-ҳавонинг совиб кетиши “байрам”га айланди

Андижонда солиқчилар томонидан 38 тонна кўмирнинг ноқонуний савдоси олди олинди.

Юртимизга қиш фаслининг эшик қоқиб келаётгани, айримларнинг “ноёб қобилияти”ни уйғотиб юборган кўринади. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши улар учун “байрам”га айланди.

Вазиятдан унумли фойдаланиб қолишга уринган жалақудуқлик Олимжон Режапов (исм-фамилиялар ўзгартирилди), Аҳмад Раҳимов ҳамда Толибжон Самиев кўмир савдосини бошлаб юборишибди. Не ажабки, улар “тадбиркор”лигини қонуний эмас, ҳеч қандай ҳужжатларсиз йўлга қўйган экан.

Солиқ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбир натижасида Толибжон Самиевга тегишли бўлган умумий қиймати 20 миллион сўмлик 25 тонна, “ҳамкасблари” Аҳмад Раҳимовнинг 6 миллион 400 минг сўмлик 8 тонна, Олимжон Режаповнинг эса 4 миллион 300 минг сўмлик 5 тонна кўмир маҳсулотининг ноқонуний савдоси олди олинди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, 38 тонна кўмир маҳсулоти далилий ашё сифатида олиб қўйилди.​

Manba: uza.uz

Киритилди: 18:29 12.10.2018. Ўқилди: 2104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!