Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Баъзи давлатларда тарихий мерос йўқолиб бормоқда,- Сара Ношади хоним

Баъзи давлатларда тарихий мерос йўқолиб бормоқда,-  Сара Ношади хоним

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади хоним Ўзбекистон томонидан маданий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни эса алоҳида эътироф этди.

«Инсоният тарихида маданий мероснинг аҳамияти катта. Афсусуки кўп ҳолларда бу меросга эътибор жуда ҳам кам. Баъзи давлатларда тарихий қўлёзмаларни сақлаш, ўрганиш ёки меъморий обидаларни асраш борасида самарали ишлар олиб борилмаган, тарихий мерос йўқолиб бормоқда. Афсуски бу лойиҳалар етарли даражада молиялаштирлимайди. Бу ишларга ўнинчи даражали соҳа сифатида қарашади.

Ўзбекистон томонидан маданий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни эса алоҳида эътироф этиш мумкин. WOSCU томонидан қилинадиган ишлар эса жуда қимматлидир. Мен WOSCU ўз зиммасига олган масъулияти ва ўзбек маданий меросига оид бебаҳо китобларни нашр этиш, кўргазмалар ўтказиш каби салмоқли ишларни амалга ошираётганлигини жуда юқори баҳолайман ва қадрлайман. ЮНEСКО номидан Бутунжаҳон жамиятига чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман», дейди у.

Киритилди: 17:17 25.02.2024. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!