Bayraktar ТB3 парвоз синови пайтида 27 соат давомида ҳавода бўлган.
Baykar томонидан ишлаб чиқилган Туркиянинг Bayraktar ТB3 UCAV УАВ 27 соат давомида ҳавода бўлган 26-синов парвозини муваффақиятли якунлади.
Baykar томонидан берилган баёнотга кўра, Bayraktar ТB3 Чорлудаги AKINCI Парвоз Таълим ва Синов Марказида 26-синов парвози давомида ўрта баландликда 27 соат 19 дақиқа танаффуссиз ҳавода қолди.
Пайшанба куни соат 09.40 да бошланган парвоз, Жума куни соат 12.59 да Байрактар ТB3 ғилдираклари учиш-қўниш йўлагига тегиши билан муваффақиятли якунланди.
Ўз синфида энг яхшиси бўлган ASELFLIR-500 электро-оптик тизими ёрдамида ўрта баландликда тизимнинг ишлаши ва чидамлилигини ўлчаган барча синовлардан муваффақиятли ўтган Bayraktar ТB3 27 соат давомида осмонда 4600 километр масофани босиб ўтди.