Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Байден Украина учун яна 24 млрд доллар ҳарбий ёрдам ажратмоқчи

Байден Украина учун яна 24 млрд доллар ҳарбий ёрдам ажратмоқчи

Байден Конгрессдан Украинага ҳарбий ёрдам бериш учун яна 24 миллиард доллар сўради.

Бу ҳақда Американинг Politico газетаси хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, сўралган маблағнинг тахминан 16 миллиард доллари аллақачон Украинага жўнатилган ҳарбий ёрдам учун АҚШ захираларини тўлдиришга сарфланади. Қолган 8 миллиарди эса Пентагон америкалик компаниялар билан Украина Қуролли кучлари учун янги қуроллар ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузиши учун сарфланиши режалаштирилган. Газетага кўра, Байден маъмурияти ушбу траншни қонунчилар декабр ойида қабул қилиши мумкин бўлган ҳукумат харажатлари пакетига киритишни таклиф қилган. Конгресснинг икки ёрдамчиси нашрга таклиф тафсилотларини тасдиқлаган ва Конгресс уни 25 ноябр куни қабул қилганини айтган.

Киритилди: Бугун 16:02. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!