Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Байден Трампни ИШИДнинг Сурияда қайта тикланишининг олдини олишга чақирди

Байден Трампни ИШИДнинг Сурияда қайта тикланишининг олдини олишга чақирди

Америка президенти Жо Байден АҚШнинг навбатдаги раҳбари Доналд Трамп маъмуриятига Башар ҳукумати қулагандан сўнг ИШИД террорчилик гуруҳининг қайта тикланишига йўл қўймасликни сўради. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда .

Трамп, шунингдек, Қўшма Штатлар Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслиги ҳақидаги мажбуриятида собит туриши керак, деди Байден .

“Кейинги маъмурият Асаднинг қулаши Сурия ва минтақада ИШИДнинг қайта тикланишига олиб келмаслигини таъминлаши керак”, деди у.

Байденнинг сўзларига кўра, унинг жамоаси Яқин Шарқда барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можарога барҳам бериш учун дипломатик ва геосиёсий имкониятлар яратган .

Киритилди: 03:52 14.01.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!