АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путинга Украинанинг ҳудудий яхлитлигига содиқлиги ва Минск келишувларига биноан дипломатияни давом эттириш нияти ҳақида гапирди.
«Мен Қўшма Штатларнинг Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлиги тўғрисида доимий равишда хабар бердим. Биз Минск келишувлари бўйича дипломатияни давом эттиришга келишиб олдик”, деди Байден музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.