АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхуга ультиматум қўйиб, Ғазо секторидаги операцияни ўзгартирмаса, Исроилга ёрдам беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди.
Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.
Порталнинг ёзишича, Байден Исроил бош вазирига телефон орқали суҳбат чоғида Вашингтон Ғазодаги йўналишини ўзгартирмаса, Исроилга бошқа ёрдам бера олмаслигини айтган.
Шу билан бирга, Байден Америка қўллаб-қувватлашини йўқотиш ҳақида гапирганда айнан нимани назарда тутганини аниқламади.